91 нафар «Билайн» ишчиси, Сеулдан келган 127 нафар фуқаро Юқори Чирчиқ карантин полигонига жойлаштирилди

91 нафар «Билайн» ишчиси, Сеулдан келган 127 нафар фуқаро Юқори Чирчиқ карантин полигонига жойлаштирилди

Тошкент вилояти ҳокимлиги коронавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган ишлар тўғрисида 2020 йил 11 май соат 20:00 ҳолатига кўра ахборот берди.

Унда айтилишича, Юқори Чирчиқ карантин полигонида COVID-19 аниқланган 4 нафар фуқаро даволаш муассасаларига  ўтказилди.

Ғишт кўприк чегара постидан ўтган 218 нафар фуқародан 214 нафари Юқори Чирчиқ карантин полигонига, 3 нафари Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилди.

Тез тиббий ёрдам автомашиналарида 34 нафар фуқаро Юқори Чирчиқ карантин полигонига жойлаштирилди.

91 нафар «Билайн» компанияси ишчилари Юқори Чирчиқ карантин полигонига жойлаштирилди.

Паркент туманидан уй карантинида бўлган 45 нафар фуқаро Юқори Чирчиқ карантин полигонига жойлаштирилди.

Сеул –Тошкент Чартер рейсидан 127 нафар фуқаро Юқори Чирчиқ карантин полигонига жойлаштирилди.

Зангиота туман юқумли касалликлар шифохонасида 1 нафар беморда COVID-19 аниқланлиги сабабли Республика эпидемиология, микробиология, юқумли касалликлар шифохонасига ўтказилди.

Пискент туманидан 10 нафар ҳамшира, 5 нафар кичик тиббий ходимлар Юқори Чирчиқ карантин полигонига сафарбар қилинди.

Янгийўл шаҳар деҳқон бозорида фаолият юритаётган 220 нафар фуқародан COVID-19га анализ олинди.

Қуйи Чирчиқ  ТТБдан 1 нафар фуқаро Зангиота туман юқумли касалликлар шифохонасига юборилди.

Юқори Чирчиқ ҳамда Ўрта Чирчиқ туманидан невропатолог, травматолог, кардиолог, гинеколог, гастроэнтеролог Юқори Чирчиқ карантин полигонига фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун юборилди.