А Серия. 7та гол урилган драматик баҳсда «Ювентус» «Рома» устидан иродали ғалабага эришди

А Серия. 7та гол урилган драматик баҳсда «Ювентус» «Рома» устидан иродали ғалабага эришди

Италия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Ювентус» Римда «Рома» устидан иродали ғалабани қўлга киритди.

1:3 ҳисобида ортда қолаётган меҳмонлар 7 дақиқа ичида 3та гол уриб, камбэк қайд этишди. Мезбонлар сўнгги дақиқаларда ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, аммо Пеллегринининг пенальтидан тепган тўпини Шченсни бартараф этди.

Римликлар сафида ўзбекистонлик форвард Элдор Шомуродов 71-дақиқада захирадан майдонга тушди.

«Ювентус» очколарини 38тага етказиб, 5-ўринни мустаҳкамлаб олди. «Рома» 32 очко билан 8-ўринда қолди.

Шунингдек, тур доирасида Шевченко бошқарувидаги «Женоа» (12, 19-ўрин) ўз уйида «Специя»га (19, 16-ўрин) имкониятни бой берди.

А Серия. 21-тур. 9 январь

Рома — Ювентус 3:4

Голлар: Абраҳам (11), Мхитарян (48), Пеллегрини (53) — Дибала (18), Локателли (70), Кулусевски (74), Де Шильо (77).

Амалга оширилмаган пенальти: Пеллегрини (82).