А Серия. «Женоа» Элдор Шомуродов захирадан тушган ўйинда «Рома» меҳмони бўлди

А Серия.  «Женоа» Элдор Шомуродов захирадан тушган ўйинда «Рома»  меҳмони бўлди

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 26-турида «Женоа» 7 март, якшанба куни «Рома» майдонида меҳмон бўлди.

Учрашувнинг 24-дақиқасида Жанлука Манчини томонидан урилган голдан кейин римликлар олдинга ўтиб олди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва «Рома» минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Учрашувда Элдор Шомуродов 46-дақиқада захирадан майдонга тушди.

«Рома» мазкур ғалабадан кейин очколарини 50 тага етказиб олган ҳолда тўртинчи ўринга кўтарилди. «Женоа» эса 27 очко билан 13-поғонада бормоқда.

Генуяликлар кейинги турда «Удинезе»ни қабул қилади, «Рома» эса «Парма» меҳмони бўлади.

А Серия

26-тур баҳси

7 март, якшанба

«Рома» — «Женоа» 1:0

Гол: 1:0 – 24 Манчини.

«Рома»: Лопес, Карсдорп, Смоллинг, Манчини, Бруно Перес (Спинаццола, 86), Пеллегрини, Кристанте, Педро (Карлес Перес, 74), Диавара (Вильяр, 60), аш-Шаарави (Мхитарян, 60), Майораль (Фасио, 87).

«Женоа»: Маркетти, Заппакоста, Кришито, Маселло, Гильоне (Кассата, 46), Стротман (Скамакка, 76), Радованович, Зайц (Мелегони, 78), Бадель, Пьяца (Шомуродов, 46), Дестро.

Огоҳлантиришлар: Масьелло (42), Дестро (45), Стротман (64), Манчини (65), Кришито (83).