Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Aбдулазиз Камилов Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан учрашди
10.03.2021 21:36,  
54

2021 йилнинг 10 март куни Исломободга амалий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший билан учрашди. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Музокаралар чоғида кўп қиррали Ўзбекистон-Покистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш, унинг турини кенгайтириш, қўшма инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини фаол амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди. Шу мақсадда икки мамлакат ҳукуматлари имтиёзли савдо, банк ва божхона ҳамкорлигини йўлга қўйиш, шунингдек, мунтазам парвозларни тиклаш бўйича фаол иш олиб бормоқда.

Ташқи ишлар вазирлари афғонлараро музокараларни йўлга қўйиш, Aфғонистонда барқарор тинчлик ўрнатишга кўмаклашиш учун халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳимлигини қайд этдилар.

Маданий-гуманитар муносабатлар, шунингдек, туризм соҳасидаги ўзаро алоқаларга алоҳида эътибор қаратилди. Тарихий, маданий ва маʻнавий жиҳатдан минтақаларимиз ва мамлакатларимиз сивилизацияси ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ишончли асоси бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Вазирлар БМТ, ИҲТ, ШҲТ, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро ҳамда минтақавий тузилмалар доирасидаги кўп томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Покистон Ташқи ишлар вазири жорий йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференсияга таклиф қилинди..

Турли даражадаги тадбирлар жадвали ва уларнинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди 

Учрашувда томонлар ўзларини қизиқтирган минтақавий ва глобал кун тартибининг бошқа масалалари бўйича ҳам фикр алмашди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан