Абдулазиз Комилов келаси ҳафта бошида Қозоғистонга боради

Абдулазиз Комилов келаси ҳафта бошида Қозоғистонга боради

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистон делегациясининг Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгаш вазирлар учрашувида иштирок этиши ҳақида маълумот берди.

2021 йил 11-12 октабр кунлари Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгашга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг ВИ учрашувида иштирок этади.

Мажлисда минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, шунингдек, Афғонистондаги вазият, жумладан, гуманитар инқирозни олдини олиш мақсадида Афғонистон халқига ёрдам кўрсатиш имкониятларини муҳокама қилиш режалаштирилган.