Абдулазиз Комилов сурункали касалликлари сабаб шифохонага ётқизилди — ТИВ

Абдулазиз Комилов сурункали касалликлари сабаб шифохонага ётқизилди — ТИВ

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов хорижда даволанмоқда. Бу ҳақда вазирлик баёнот берди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов сўнгги ўн кун давомида сурункали касалликлари туфайли Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сон Марказий клиник шифохонасида тиббий муолажалар олди.

"Шифокорларнинг консилиум хулосасига кўра, А.Комиловнинг саломатлигини янада чуқуррок текширувдан ўтказиш зарурати юзага келгани сабабли, айни кунларда Вазир ихтисослашган тиббий кўрикдан ўтиш ва тегишли муолажаларни олиш мақсадида хорижда даволанишни давом эттирмоқда", - дейилади вазирлик баёнотида.