Абдулла Арипов лотин ёзувидаги алифбога ўтишни тезлаштириш бўйича топшириқ берди

Абдулла Арипов лотин ёзувидаги алифбога ўтишни тезлаштириш бўйича топшириқ берди

Бош вазир Абдулла Арипов барча вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар, шунингдек, Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши, Тошкент ва вилоятлар ҳокимликларига лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтишни тезлаштириш бўйича топшириқ берди. Тегишли ҳужжат 1 июль куни имзоланган, деб хабар беради «Gazeta.uz».

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги қарори  билан лотин алифбосига тўлиқ босқичма-босқич ўтиш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланган эди. Унга кўра, ҳозирда кирилл алифбосида юритиладиган барча жой ва кўча номлари, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонлар, иш қоғозлари ва турли бланклар 2022 декабрига қадар лотин графикасига ўтказилиши белгиланган.

Бироқ бош вазир қарорига кўра, Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ушбу вазифани 2021 йилнинг 1 августига қадар бажариш топширилган.