Абдулла Арипов Қирғизистоннинг янги Бош вазирини табриклади

Абдулла Арипов Қирғизистоннинг янги Бош вазирини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Садир Жапаров номига Қирғизистон Бош вазири этиб тайинлангани муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот хизмати хабар берди.

Табрик мактубида Қирғиз Республикаси Бош вазири Садир Жапаровга ўзаро манфаатли ҳамкорликни барча йўналишларда кенгайтиришига, шунингдек, мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаати учун стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашига умид билдирилган.