Абдуллоҳ Тоҳиров иши билан қайси идора шуғулланяпти?

Абдуллоҳ Тоҳиров иши билан қайси идора шуғулланяпти?

Андижон вилоят ИИББ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи Қаҳрамон Эргашевнинг машинаси билан тўқнашувдан сўнг ўғли Абдуллоҳнинг қаерда эканини ҳамон билмаётган Дилмурод Тоҳиров BBC ўзбек хизмати ва gazeta.uz сайтларига ҳам шикоят қилган.

Би-би-сида мақола чоп қилинганидан сўнг ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов Абдуллоҳ Тоҳиров ишини суриштириб, маълумот беришини маълум қилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати Би-би-сига Абдуллоҳ Тоҳиров ишини ўрганиб, вазиятга муносабат билдиришини айтди.

ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов газета.узга Тоҳиров иши юзасида изоҳ бераркан, "ИИВ Абдуллоҳ Тоҳиров ишига изоҳ беролмайди. Бу масала билан бошқа идора шуғулланяпти. Айни дамда ушбу идора матбуот учун хабар тайёрлаяпти ва тез орада ошкор қилиниши режалаштирилган" деди.

"Бош Прокуратура бу ҳақда маълумотга эга эмасмиз, деб маълум қилди" дейилади газета.уз хабарида.