“Абу Сахий” бозори иш бошлади

“Абу Сахий” бозори иш бошлади

Бугун Чилонзор туманидаги йирик савдо марказларидан бири “TASHKENT TRADE CENTER” савдо маркази ҳам фаолият бошлади. Шу муносабат билан Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметов, туман ҳокимлиги сектор раҳбарлари ва тегишли мутасаддилар биргаликда бозор  фаолиятини ўрганди.
   
Ўрганишлар жараёнида аҳоли саломатлигини сақлашда жуда муҳим бўлган карантин тартибларига амал қилиниши ҳолатларига асосий эътибор қаратилди. Бозор маъмуриятига ва тадбиркорларга карантин ва санитария-гигиена қоидаларига тўла риоя этилиши лозимлиги тушунтирилди ва бу борада керакли маслаҳатлар берилди.