Адлия вазирлиги юридик техникумларнинг иқтидорли ўқувчиларига стипендия беради

Адлия вазирлиги юридик техникумларнинг иқтидорли ўқувчиларига стипендия беради

Юридик техникумларнинг ўқувчилари ҳам стипендия олиш имкониятига эга бўлди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими. 

Маълум қилинишича, иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантириш мақсадида Адлия вазирлиги стипендияси таъсис этилди.  

Вазирлик стипендияси кундузги таълим шаклида ҳар бир юридик техникумларнинг 2-босқичида ўқийдиган, таълим тилидан қатъи назар академик ўзлаштириш кўрсаткичи энг юқори бўлган  

5 нафардан иқтидорли ўқувчиларга тақдим этилади.

Вазирлик стипендиясига даъвогарлар йилда бир марта август ойининг охирги 10 кунлигида аниқланади.