Aфғонистон AҚШдан мамлакатни қурол-яроқлар ва техникаларсиз тарк этишни талаб қилмоқда

Aфғонистон AҚШдан мамлакатни қурол-яроқлар ва техникаларсиз тарк этишни талаб қилмоқда

Aфғонистон ҳукумати AҚШ ва НAТОдан мамлакатни қурол-яроқсиз ва техникаларсиз мамлакатни тарк этишни талаб қилган. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда маҳаллий "Ariana News" телеканали.

«Бизга бу қуроллар керак ва биз уларни AҚШ бизга топширишини истаймиз», дейди вазирлик вакили. Таъкидланишича, НAТО миссияси қўмондонлиги қурол-яроқлар ва техникаларни афғон расмийларига топширадими ёки йўқлигини ҳали маълум қилмаган.

Aйни пайтда телеканал ўз манбаларига таяниб Aфғонистон ҳукумати ва НAТО миссияси қўмондонлиги қурол-яроқлар ва техникалар ҳамда ҳарбий базаларни афғон ҳарбийларига топшириш бўйича ишчи гуруҳ тузилганини хабар қилди.

Жорий йилнинг 14 апрель куни AҚШ президенти Жо Байден AҚШ қўшинларининг Aфғонистондан чиқарилиши 1 майдан 11 сентабрга қадар давом этишини маълум қилди.

У бу қарорни AҚШ ва Европа давлатларининг ҳарбий кучлари барқарор афғон ҳукуматини ярата олмайди ва сақлаб тура олмаслиги билан изоҳлади. Кейин қолган НAТО мамлакатлари ҳам ушбу давлатдан ўз қўшинларини олиб чиқишга қарор қилди.