Aфғонистон билан чегарада Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон қўшма машғулотлари бошланди

Aфғонистон билан чегарада Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон қўшма машғулотлари бошланди

Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон қўшма машғулотлари Aфғонистон билан чегарадаги Ҳарб-Майдон полигонида бошланди, деб хабар бермоқда Марказий ҳарбий округ.

"Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбий контингентлари билан қўшма машғулотларнинг очилиш маросими Хатлон вилоятида, Тожикистон Республикасидаги Ҳарб-Майдон полигонида бўлиб ўтди",-дейилади хабарда.

Тантанали тадбирда Россия томони номидан Марказий ҳарбий округ қўмондони ўринбосари Евгений Поплавский қатнашган бўлса, Тожикистон Қуролли Кучларини Мудофаа вазири ўринбосари Aбдухошим Ғуломзода тақдим этди. Ўзбекистон номидан Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи ўринбосари Фаррух Зиёбаев табрик сўзини айтди.

"Бугун биз Россия Федерацияси, Тожикистон ва Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари бўлинмалари билан қўшма машғулотларни очяпмиз. Ҳарбий таҳдидлар, вазият янада кескинлашиб, олдиндан айтиб бўлмайди", - деди Поплавский.

Унинг сўзларига кўра, машғулотлар давомида тўпланган жанговар тажрибани синаб кўриш, қўшинлардан фойдаланишнинг мақбул шаклларини синовдан ўтказиш ва ҳарбий ҳаракатларни ўтказишда умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Ҳарб-Майдон полигонида қўшма машқлар 5–10 август кунлари бўлиб ўтади. Россия, Ўзбекистон ва Тожикистон қуролли кучларидан 2,5 мингдан зиёд ҳарбий хизматчи ва 500 га яқин қурол ва ҳарбий техника жалб қилинган.