Афғонистон электр энергияси етказиб берган қўшни давлатлардан яхшигина қарздор бўлиб қолган — ОАВ

Афғонистон электр энергияси етказиб берган қўшни давлатлардан яхшигина қарздор бўлиб қолган — ОАВ

Афғонистон электр энергияси етказиб берган қўшни давлатлардан қарийб 62 миллион доллар қарздор бўлиб қолган. 

Бу ҳақда "TOLO News“ телеканали Афғонистоннинг ”DABS" энергетика корпорациясига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, корпорация электр энергиясини сотиб олаётган қўшни мамлакатлар — Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Эронга қарзни тўлашни ваъда қилиб, электр энергиясини ўчирмасликни сўраган.

"DABS“, шунингдек, БМТнинг Афғонистондаги ёрдам миссиясига мурожаат қилиб, қарзларни бартараф этишда ёрдам сўраган. Агар БМТ кўмак беришдан бош тортса, компания электр энергиясидан қарздор афғонларга босим ўтказишга мажбур бўлади», дейилади манбада.