Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистон: Толиблар Эрон билан чегарадаги асосий назорат пунктини эгаллади, туркманлар эвакуация ишларига киришган
9.07.2021 22:33,  
709

Сиёсатчилар ва афғон халқининг америкаликлар контингенти Афғонистондан кетиши оқибатлари билан боғлиқ энг ёмон прогнозлари амалга ошмоқда: толиблар бутун мамлакат бўйлаб ҳужумларни давом эттирмоқда. Жума куни улар Афғонистон-Эрон чегарасидаги асосий назорат-ўтказув пунктини эгаллаб олишди. Туркманистон билан чегара ҳудудида отишма овозлари эшитилган, чегара ҳудуддаги аҳолини эвакуация қилиш ишлари бошланган.

Фото: Реутерс

Тurkmen news нашри ўз манбасига таянган ҳолда Сарҳадобод шаҳри аҳолиси отишма овозларини эшитгани, овозлар чегаранинг Афғонистон томондаги Тургунди посёлкасидан келгани ҳақида хабар берди.

Айрим манбаларга кўра, бир кун олдин чегара томонга ҳарбий юк машиналари ва туркман армияси контингенти йўл олган.

Turkmen news манбаси маълумотларига кўра, туркман зобитлари ўз оилаларини чегара ҳудудидан эвакуация қилишга киришган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан