Афғонистон ва Тожикистон чегарасидаги «Шерхон-Бандар» пункти толибонлар назоратига ўтди

Афғонистон ва Тожикистон чегарасидаги «Шерхон-Бандар» пункти толибонлар назоратига ўтди

21 июнь куни толибонлар Афғонистон ва Тожикистон чегарасидаги «Шерхон-Бандар» назорат ўтказиш пунктини эгаллашди, 134 нафар афғон ҳарбийлари қўшни давлат ҳудудига чекинди.

Тожикистон ва Афғонистон чегаралари линиясидаги вазият кескин деб баҳоланмоқда, Шерхон-Бандар ҳудудида яраланган, ўлдирилган ва асирга олинган афғон ҳарбийларининг умумий сони 100 нафарга яқин.

Шерхон-Бандар Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо-ўтиш жойи бўлиб, у орқали Тожикистоннинг Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёдан, шу қаторда Покистон ва Эрондан келадиган божхона импорти ўтади. 

AsiaPlus нашрининг маълум қилишича, вазият кескинлашган тақдирда Тожикистон Афғонистондан 10 мингдан ортиқ қочқинларни қабул қилишга тайёр. Аммо ҳозирча бундай эҳтиёж йўқ.