Афғонистонда 10 миллионга яқин бола тирик қолиш учун курашмоқда – БМТ

Афғонистонда 10 миллионга яқин бола тирик қолиш учун курашмоқда – БМТ

БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) Афғонистонда гуманитар ёрдам кўрсатишни давом этади, чунки 10 миллионга яқин бола ёрдамга муҳтожлигича қолмоқда. Бу ҳақда фонднинг ижрочи директори Ҳенриэтта Фор маълум қилди.

«Бугунги кунда Афғонистонда 10 миллионга яқин бола тирик қолиш учун курашмоқда. Тахминан 1 миллионга яқини йил давомида кучли очарчиликка дуч келади ва даволанмасдан ўлиши мумкин», – дейди Фор.

У 4,2 миллионга яқин афғон ёшлари, шу жумладан 2,2 миллиондан зиёд қизлар мактабга чиқмаётганини ҳам эслатиб ўтди.

Январ ойидан буён БМТ вакиллари мамлакатда болалар ҳуқуқлари бузилишининг 2000 дан ортиқ ҳолатларини ҳужжатлаштирган.

ЮНИСEФ келгуси ойларда Афғонистонда кучли қурғоқчилик ва коронавирус пандемиясининг даҳшатли оқибатлари туфайли гуманитар ёрдамга эҳтиёж янада ортади, деган тахминни билдирмоқда.