Афғонистонда авиазарбалар ёрдамида қарийб 200 нафар «Толибон» жангариси йўқ қилинди

Афғонистонда авиазарбалар ёрдамида қарийб 200 нафар «Толибон» жангариси йўқ қилинди

Афғонистон шимоли-ғарбидаги Жузжон вилоятида берилган авиазарба оқибатида «Толибон» ҳаракатининг қарийб 200 нафар жангариси, шу жумладан, уларнинг командири ҳам ҳалок бўлди. Бу ҳақда Афғонистон миллий армиясининг махсус топшириқли корпуси 8 август куни хабар берган.

«Кечқурун (7 август куни) ҳарбий-ҳаво кучлари Жузжон вилояти пойтахти Шибирғон шаҳридаги Тепайи Тагишаҳр туманида мудофаа ва хавфсизлик кучларига ҳужум уюштиришни режалаштирган ‘Толибон’ жангарилари оломонига зарба берди. Дастлабки хабарларга кўра, 200 га яқин террорчи, шу жумладан, уларнинг етакчиси ҳам ўлдирилган», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, зарба оқибатида 100 дан ортиқ мотоцикл, катта миқдорда қурол-яроғ ва ўқ-дорилар ҳам йўқ қилинган.