Афғонистонда толиблар ва номаълум гуруҳ ўртасида қуролли тўқнашув юз берди – ОАВ

Афғонистонда толиблар ва номаълум гуруҳ ўртасида қуролли тўқнашув юз берди – ОАВ

Афғонистон шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Ҳирот шаҳрида “Толибон” ҳаракати ва қуролли гуруҳлар ўртасида шиддатли тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда “Sky News Arabia” 24 октябрь куни маълум қилди.

Хабарга кўра, Ҳиротда “Толибон” ҳаракати ва қуролли гуруҳлар ўртасида шиддатли тўқнашувлар қайд этилган. Бироқ, толиблар билан тўқнашувда қайси қуролли тузилмалар иштирок этаётгани ҳақида маълумот берилмаган.

Шунингдек, мамлакатда ҳокимият тепасига келган “Толибон” томонидан Ҳиротдаги вазият ҳақида ҳозирча ҳеч қандай изоҳ берилмаган.