Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистонда «Толибон» ва ИШИД ўртасида тўқнашув бўлиб ўтди
3.10.2021 17:54,  
359

Афғонистоннинг Забул вилоятида ИШИД террорчиларига қарши курашда «Толибон»нинг камида 17 нафар аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kobul News телеканалига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.

ОАВ маълумотларига кўра, ИШИД жангарилари пистирма уюштирган, тўқнашувда улардан уч киши ҳалок бўлган.

«Хама Пресс» хабар беришича, «Толибон» кетма-кет портлашлар ва қуролли ҳужумлар туфайли Нангарҳор вилоятида, шунингдек, вилоят пойтахтида ИШИД жангариларига қарши операция бошланганини эълон қилган. ИШИДнинг Хуросондаги бўлинмаси ушбу ҳодисаларнинг бир қисми учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.

26 августда Кобул аэропорти яқинида иккита портлаш содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида камида 170 киши ҳалок бўлди. Ҳужум учун жавобгарликни ИШИДнинг Афғонистондаги бўлинмаси ўз зиммасига олди: бўлим Афғонистонда расман 2015 йилнинг бошида «Вилояти Хуросон» номи билан пайдо бўлган.

АҚШ президенти аэропорт яқинида ҳужум уюштирган одамлар қидириб топилиши ва бунга жавоб беришини айтди. «Биз кечирмаймиз ва унутмаймиз. Биз сизни қидириб топамиз ва жавоб беришга мажбур қиламиз», — деди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан