Африкада 13 киши эболадан вафот этди

Африкада 13 киши эболадан вафот этди

Африканинг икки мамлакати — Гвинея ва Конго Демократик Республикаларида эболага чалинганлар сони 29 нафарни ташкил этиб, бундан 13 нафари вафот этди. Бу ҳақда «Xinxua» агентлиги хабар берди.

Африка Иттифоқи ихтисослаштирилган соғлиқни сақлаш агентлигининг маълум қилишича, ушбу мамлакатларда ўлим даражаси 45 фоизни ташкил этмоқда.

«Конгода эболага чалинишнинг 11 та ҳолати аниқланди, тўрт киши вафот этди, икки нафари даволанди. Гвинеяда эса 18 кишида ушбу хасталик тасдиқланди, тўққиз киши вафот этди, икки киши cоғайди»,— дейилади агентлик хабарида.

Маълумот ўрнида, Ғарбий Африкада эбола вируси тарқалиши натижасида 2014-2016 йилларда 11 300 дан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмган, 28 600 дан ортиқ киши уни юқтириб олган.