«Afrosiyob» ҳаракат жадвалида бир марталик ўзгариш бўлади

«Afrosiyob» ҳаракат жадвалида бир марталик ўзгариш бўлади

Навоий — Бухоро йўналишидаги темирйўлда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан, 2021 йил 6 сентябрь куни соат 7:28 да Тошкент — Бухоро йўналишида қатновини амалга оширадиган 762-сонли «Afrosiyob» юқори тезликда ҳаракатланувчи поездининг ҳаракат жадвалида бир марталик ўзгариш бўлади. Бу ҳақда «Oʼztemiryoʼlyoʼlovchi» АЖ хабар берди.

«Унга кўра мазкур поезд шу куни Тошкентдан Навоийгача ҳаракатини амалга оширади. Йўловчилар Навоийдан Бухорогача «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан ташкил қилинадиган махсус автобусларда олиб борилади.

Жорий йил 6 сентябрь куни Бухоро — Тошкент йўналишида қатновини амалга оширадиган 761-сонли «Afrosiyob» юқори тезликда ҳаракатланувчи поезди ўз вақтида ҳаракатини амалга оширади. Шунингдек, бошқа поездлар ҳаракат жадвалида ҳам ўзгариш бўлмайди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раҳбарияти бундай ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин» дейилади маълумотда.