Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Агробанк АТБ “Аgroworld Uzbekistan 2022” кўргазмасида фаол қатнашди
6.04.2022 15:14,  
31

“Ўзэкспомарказ”да ташкил этилган “Аgroworld Uzbekistan 2022” кўргазмасида Агробанк ҳам ўз экосистема лойиҳалари билан иштирок этди. Бу ҳақда банк Матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда ёзилишича, банк павильонда “AgroZamin”онлайн платформаси ва “Agrobooks” бренди остида янги лойиҳаларни тақдимот қилган.

Қишлоқ хўжалигида юридик шахсларга мўлжалланган “АgroZamin” платформасида бугунги кунда 7,4 мингта фойдаланувчи рўйхатдан ўтган ва 4,2 минг турдаги маҳсулотлар жойлаштирилган. Бу платформанинг мантиқий давоми сифатида аҳоли учун янги “АgroZamin-O’zimizniki” платформаси ишга туширилган. 

Хабарга кўра, платформа маркетплейс шаклида ташкил қилиниб, аҳоли томорқаларида етиштирилган маҳсулотларни сотиш, маҳсулот етиштириш учун зарур воситаларни сотиб олиш, онлайн маслаҳатлар олиш имконияти яратилди. 

Платформанинг мобиль иловалари ҳам фойдаланувчилар ихтиёрига ҳавола этилмоқда. Агробанкнинг “Agrobooks” бренди яна бир тўплам билан бойитилган. Банк қошида ташкил этилган илмий гуруҳ томонидан ўсимликлар ҳимояси бўйича “40 китоб” тўплами яратилган.

Ушбу қўлланмалар аҳоли, фермерлар ва барча қишлоқ хўжалик соҳаси вакиллари учун долзарб бўлган ўсимликлар касаллик ва зараркунандалари ҳақида маълумот, улардан самарали ҳимояланиш ва қарши курашишга оид батафсил маълумот ва тавсиялар берилган.

“Агробанк аҳоли, фермерлар ва тадбиркорлар учун қулай бўлган экотизимни доимий ривожлантириш бўйича келгусида ҳам изланишда давом этади”, дейилади хабарда.

Реклама ҳуқуқлари асосида

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан