Агуэро Барселонада!?

Агуэро Барселонада!?

Бу ҳақда "Diario Sport" хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Ман Сити” ҳужумчиси Серхио Агуэро Каталонияга учиб келди ва эртага “Барселона” базасида тиббий кўрикдан ўтади. Шунингдек, 31 май куни футболчи жамоа билан 2 йиллик шартнома имзолагани эълон қилинади. Агуэрони таништириш маросими эса Америка Кубоги (Копа Америка)дан сўнг бўлиб ўтиши айтилмоқда.

32 ёшли ўйинчи сешанба куни Буэнос-Айрес учиб кетади ва Аргентина термаси билан бўлажак қитъа биринчилигига тайёргарлик кўради.