Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидлемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
— Аҳоли орасидан чиқаётган касаллар 100% карантинга олиняптими? «Симптомсиз» касаллик қандай аниқланмоқда?
— Аҳоли орасидан чиққан беморлар, эпидемиологик суриштирув натижаларига кўра, бирламчи мулоқотда бўлган шахслар каратинга олинади, иккиламчи мулоқотдаги шахслар — уй шароитида 14 кун изоляция қилинади.
Ички ишлар вазирлиги томонидан уй шароитида (ўз яшаш уйи, меҳмонхона, ётоқхона ва бошқалар) карантин остида тиббий назоратда бўлган шахслар 14 кунлик карантин тартибларига риоя этишлари устидан назорат ўрнатилади.
— Чет элдан келган фуқароларнинг юкларида ҳам касаллик бўлиши мумкин. Уларни нима қилишади?
— Чет элдан келган фуқароларимиз карантинга олинган вақтда уларнинг юклари қандай юк турига киришидан қатъий назар 100% зарарсизлантирилади.
— Ишхонада иш кабинетида кондиционер орқали юбориладиган ҳаводан касаллик тарқалиши мумкинми?
— Марказлашган умумий кондиционерлар орқали вирус ҳаво орқали юқиши мумкин.