Аҳоли орасидан яна 17 кишида коронавирус аниқланди

Аҳоли орасидан яна 17 кишида коронавирус аниқланди

2020 йил 9 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4520 (+38) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 8 нафари Карантин муассасаларида, 13 нафари халқаро юк ташувчи автомашиналар ҳайдовчилари ва 17 нафари эса аҳоли  орасида қайд этилди. Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.

Айни пайтда юртимизда 3459 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоизи) соғайди. 

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1043 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво муолажалари кўрсатилмоқда.