АИ-80 маркали автомобиль бензинининг нархи тушди

АИ-80 маркали автомобиль бензинининг нархи тушди

"Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси"да автомобиль бензинининг нархи бироз пасайди. Нархларнинг пасайишига сотувчи-корхоналар томонидан бошланғич нархларнинг пасайтирилганлиги ўз ижобий таъсирини ўтказди.

Хусусан, кўриб чиқилаётган даврда сотувчи-корхоналар АИ-80 маркали автомобиль бензинининг бошланғич нархларини маҳсулотнинг бир тоннаси учун ўртача 6 677,7 минг сўмдан 6 641,7 минг сўмгача пасайтиришди.

Шу муносабат билан, АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача кунлик нархи ҳам мос тарзда 6 691,9 минг сўмдан 6 683,5 минг сўмгача пасайди.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 6 676,4 минг сўмни, АИ-91 – 7 692,9 минг сўмни ташкил этди.