АИ-80 маркали бензиннинг биржадаги нархи 6,3% га пасайди

АИ-80 маркали бензиннинг биржадаги нархи 6,3% га пасайди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида 8 январь куни эрталабки сессияда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра АИ-80 маркали автомобиль бензинининг нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 474,4 минг сўмни ташкил қилди. Бу аввалги кунга, яъни 7 январга нисбатан 6,3% га камдир.

АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг биржадаги нархи литрга ўтказилганда маҳсулотнинг бир литри таҳминан 5700 сўмни ташкил қилади.