Академик лицей битирувчилари ўқишга имтиҳонсиз қабул қилинадими?

Академик лицей битирувчилари ўқишга  имтиҳонсиз қабул қилинадими?

Ижтимоий тармоқларда 2020/2021 ўқув йилида умумтаълим мактаблари ва  академик лицей битирувчилари имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиниши тўғрисида тарқалган хабарлар ҳақиқатга зиддир. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бундай хабар тарқатилмаган.

Вазирлик ўқишга қабул қилиш тартибига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаганини маълум қилди. Абитуриентларни эса ёзги имтиҳон ва синовларга пухта тайёргарлик кўришга чақирди.