Бунда лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча ҳақ ходимнинг фаолияти натижалари асосида қуйидагича ўрнатилиши мумкин:
ёшларни тарбиялашга оид ишланган илмий-методик қўлланма, илмий-таҳлилий услублар учун – 30 фоизгача;
таълим ва тарбия соҳасида илмий мақола нашр қилганлиги учун:
миллий илмий журналлардаги нашр учун – 15 фоизгача;
халқаро журналлардаги ҳар бир мақола учун – 30 фоизгача белгиланади.
Лавозим маошига бир марталик қўшимча ҳақ эришилган натижалардан келиб чиқиб ёки зарур шартлар бажарилганда белгиланади:
фан олимпиадалари ғолибларини тайёрлагани учун:
туман ва вилоят миқёсдаги натижалар учун 15 фоизгача;
республика миқёсдаги натижалар учун 20 фоизгача;
халқаро миқёсдаги натижалар учун 30 фоизгача;
замонавий ўқув-кўргазмаларни яратганлиги учун 10 фоизгача;
ноанъанавий йўналишдаги ўқув машғулотларини ташкил қилганилиги учун 30 фоизгача;
ўқувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга қўшган ҳиссаси учун 20 фоизгача.