Академик лицейларнинг имтиҳонлари сентябрь ойига қолдирилди

Академик лицейларнинг имтиҳонлари сентябрь ойига қолдирилди

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, очиқ ва ёпиқ ҳудудларда оммавий тадбирлар ўтказилишининг тўхтатилиши муносабати билан академик лицейларга дастлабки саралаш ҳамда асосий имтиҳонларни ўтказиш вақти маълум бир муддатга сурилди, дея хабар берди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Матбуот хизмати.

Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда академик лицейларга саралаш имтиҳонлари жорий йил сентябрь ойининг биринчи ярмида ўтказилиши режалаштирилмоқда. 

Таъкидланишича, имтиҳоннинг аниқ санаси маълум бўлгач, қўшимча хабар берилади.