Академик Саттор Турсунмуҳаммедов вафот этди

Академик Саттор Турсунмуҳаммедов вафот этди

Ижтимоий фалсафа ва социология соҳасидаги таниқли олим, Ўзбекистон Фанлар академияси (ФА) академиги Саттор Турсунмуҳаммедов 91 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Фанлар академияси хабар берди.

Саттор Турсунмуҳамедов 1929 йилда Туркистон (Қозоғистон) шаҳрида туғилган. Олим 1976—1979 йилларда Олий ўқув юртлари ижтимоий фанлар ўқитувчилари малакасини ошириш институти директори вазифасини бажарган.

1979—1983 йилларда Тошкент педагогика институти ректори, 1983—1985 йилларда Тошкент халқ хўжалиги институтида фалсафа кафедрасининг мудири бўлган.

1993 йилдан Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Олий педагогика институти, 1995 йилдан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида фаолият юритган.

2000 йилда Ўзбекистон Фанлар академияси академиги унвонини олган.