Академик Сайдиаҳрол Тўхтаев 79 ёшида вафот этди

Академик Сайдиаҳрол Тўхтаев 79 ёшида вафот этди

Фото: ЎзА / «Дарё»

Кимё-технология соҳасидаги йирик олим, Фанлар академияси академиги Сайдиаҳрол Тўхтаев 3 январь куни 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Қайд этилишича, Сайриаҳрол Тўхтаев 1942 йил 1 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1963 йили Тошкент политехника институти (ҳозирги Тошкент давлат техника университети)ни тугатиб, меҳнат фаолиятини Республика азот саноати давлат институтининг Чирчиқ филиалида (ҳозирги «Ўзкимёсаноатлойиҳа» акциядорлик жамияти) муҳандис-технолог сифатида бошлаган.

Кейинчалик Фанлар академияси Кимё институти аспирантурасида таҳсил олган. Дастлаб номзодлик, сўнгра докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2000 йилда академик этиб сайланган.

Марҳум қарийб 60 йиллик илмий педагогик фаолияти давомида Фанлар академияси Кимё институтида катта илмий ходим, лаборатория мудири, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, Ўғитлар институтида лаборатория мудири, бўлим бошлиғи, Умумий ва ноорганик кимё институтида лаборатория мудири, лойиҳа раҳбари ва бош илмий ходим лавозимларида самарали меҳнат қилиб, юртимизда ноорганик кимё соҳасининг ривожига, шу йўналишда юқори малакали кадрлар тайёрлашга муносиб ҳисса қўшган.

Академик Сайдиаҳрол Тўхтаевнинг мамлакат илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари муносиб тақдирланган. У «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор» фахрий унвони ва «Шуҳрат» медали билан мукофотланган.

Мазкур ўлим муносабати билан ҳукумат раҳбарияти, хус