Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Акциялар, IPO ва смартфондаги криптовалюталар: криптовалюта қандай қилиб инвестицияда инқилоб қилди
20.09.2019 12:40,  
157

Бугун биз технологик тараққиёт инвестиция оламини қандай ўзгартиргани ва нима учун бугунги кунда ҳар қандай одам Wall Street эркатойи бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳикоя қиламиз. Ҳозирги кунда фонд биржаси сизнинг телефонингизда ҳам бўлиши мумкин, лекин аввал брокерлик ҳисоби рақамини очишингиз лозим, бу эса вақт ва куч талаб қилади. Аммо осонроқ усул бор – криптовалюталар. Ушбу бозор Интернетга кириш имконига эга бўлган ҳамма учун очиқ бўлишидан ташқари бир қатор ўзгаришларга ҳам олиб келди.

Инвестиция бугунги кунда

Сармоядор бўлиш учун нима қилиш керак? Агар Wall Street'дан узоқда яшасангиз, муваффақиятли сармоядор бўлиш учун имконият йўқ, деган умумий тушунча мавжуд. Аммо буларнинг барчаси ўтмишда қолган. Ҳозир сиз миллий молиявий регулятордан ўтган брокер топиб, унда ҳисоб очсангиз бўлди. Натижада дунёнинг исталган бурчагидаги инвестор билан рақобатлашиб, фойда олишингиз мумкин. Албатта, айрим чекловлар ҳам мавжуд: шахсингизни тасдиқлашингиз, маълум миқдорда пул қўйишингиз ва қонунчиликдан ҳам хабарингиз бўлиши керак. Масалан, Россияда яқинда хусусий инвесторларга катта миқдордаги молиявий воситалар, асосан, чет эл акциялари ва фондларга кириш тақиқланди. Расмий сабаб: ҳукумат фуқароларнинг ҳаёти ва капитали хавфсизлиги таъминланишини хоҳлайди. Норасмий сабаб эса: катта эҳтимол билан улар четга капитал оқиб кетиши олдини олишмоқчи. Яна бир бой давлат Хитой эса ҳаттоки ўзининг реал валютаси билан боғлиқ бир қанча регулятор тўсиқларини қўйган. Акциялар ҳақида эса эҳ-ҳе…

ICO – бирламчи криптопуллар таклифи

Ҳозирда криптовалюталар шу қадар кенг равишда иқтисодиётга кириб келдики, реал ҳамда виртуал пуллар орасидаги чегаралар борган сари йўқолиб бормоқда. Ҳатто молия тизимлари мустаҳкам ривожланган Ғарб дунёси ҳам ICO'ни қизиқиш билан қаршиламоқда. Айнан ICO туфайли EOC ва Трон пайдо бўлди. Ҳозир уларнинг капитализацияси мос равишда 3.6 ҳамда 1.1 млрд $ни ташкил қилади.

Грам — криптовалюта бозорини кейинг босқичга олиб чиқади(ми?!)

Сўнгги йилларда МДҲ ва Осиёнинг бир қатор давлатларида Телеграм мессенжери анча машҳур. Ва бу машҳурлик унга ҳалигача серверлари бузиб кирилмаганлиги ва фойдаланувчилар маълумотлари ҳеч қайси давлатнинг махсус хизматлари билан бўлишилмаганлиги туфайли келди.

Телеграм асосчиси Павел Дуров, блокчейн технологияси ёрдамида Телеграм ёзилган алгоритмда янги криптовалюта – "Грам"ни ишлаб чиқаришини эълон қилди. Бошқа маълумотлар сир тутилган ҳолда, ICO Грамга 1.7 млрд $лик фойда келтиради. Унинг инвесторлари орасида АҚШнинг Кремний водийси ишлаб чиқарувчилари ва бир қатор рус олигархлари бор. Агар Грам тақдим қилинганидек криптовалюта бўлса, у ҳақиқатдан ҳам амалдаги пуллар даври тугаганини билдиради. Хўш, унинг нимаси яхши? Нима афзалликлари бор?

Аввало, у ҳам криптовалюта, яъни, марказлашмаган тизим – блокчейн асосида ишалайди. Ундан ташқари биткоиннинг асосий камчилиги унда транзакциялар ўтказиш секин. Ҳозиргача чиқарилган криптовалюталар жорий банк ўтказмалари тезлигидаги транзакцияларни қилиб бера олмаяпти. Грам шу ишни уддаласа, у рақобатдош (крипто)валюталардан ҳам оммабопроқ бўлади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Интернет сармоялар дунёсига йўлимизни очди ва криптовалюлар бу йўлни имкон қадар қисқартирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан