Акрам Раҳмонқуловнинг “бутун тўдаси”га қонуний жазо кўлланилди

Акрам Раҳмонқуловнинг “бутун тўдаси”га қонуний жазо кўлланилди

Жиззах вилояти ҳокимининг қурилиш бўйича собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқулов ҳамда бир гуруҳ шахслар (жами 27 киши) судланди.

Акрам Раҳмонқуловга 7,5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда 111,5 млн сўм жарима жазоси тайинланди. Қолган 26 кишига жами 2 млрд 187 млн сўмдан ортиқ жарима жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Жиззахда янги қурилаётган кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушган эди. Шундан сўнг президент Шавкат Мирзиёев А.Раҳмонқулов “сиёсатимизга хиёнат қилганини” ҳамда унинг “бутун тўдасига” қонуний жазо кўриш кераклигини таъкидлаган эди.

Кейинроқ Бош прокуратуранинг аниқлашича, А.Раҳмонқулов 2018 йилда вилоят ҳокими ўринбосари этиб тайинлангач, уюшган гуруҳ тузиб, миллиардлаб бюджет маблағларини талон-торож қилиб келган. Терговда Раҳмонқуловга тегишли бир қатор кўчмас мулклар, 43 та автомашина зарарни ундириш учун хатланган эди.