Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Акром Маликнинг адвокатлари Олий суд раиси билан учрашдилар: "Маликов иши" қайта кўрилади
22.10.2019 08:11,  
750

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159- ва 244-моддаларида назарда тутилган Давлат тузумини конституцияга зид равишда ўзгартириш ҳамда жамоат хавфсизлигига таҳдид солиш каби жиноятлар билан айбланиб, 2016 йилнинг 22 июлида ҳибсга олиниб, 6 йиллик қамоққа ҳукм қилинган ва айни пайтда жазони Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги 48-сонли манзил-колонияда жазо ўтаётган 29 ёшли адабиётшунос Акром Маликнинг адвокатлари Олий суд раисининг қабулида бўлишганини маълум қилдилар.

Адвокат Ф. Мустоновга кўра, Акром Маликни жиноятда айблашга асос бўлган далиллар номақбул ҳисобланиб, улардан жиноий ашё сифатида фойдаланиш қонунларимизга зиддир.

Ёш адабиётшуноснинг адвокатлари Олий суд раиси Козимжон Камилов билан бўлиб ўтган суҳбат жараёнида бу фактни ҳар томонлама асослаб беришган ҳамда Акром Маликка доир жиноий ишни "чақиртириб", қайта кўриб чиқишни ва ёш навоийшуносга нисбатан оқлов ҳукмини сўрашган.

Олий суд раиси К. Камилов адвокатларнинг сўзларини диққат билан тинглаган ва "Маликов иши"ни қайта кўриб чиқишни шахсан назоратга олиб, адолатли ҳукм беришини айтган.

Эслатиб ўтамиз, Акром Малик Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Ўзбек филологияси факультети магистранти эди. У ўз "жиноят иши" ҳақида президент Шавкат Мирзиёевга ёзган очиқ хатида баён қилган ва озодлик сўраган эди.

Ёш ижодкор ҳақидаги фейсбукдаги Акром Малик ижоди саҳифасидан маълумот олиш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан