Албаниядаги зилзила қурбонлари сони ортмоқда (фото, видео)

Албаниядаги зилзила қурбонлари сони ортмоқда (фото, видео)

Албанияда юз берган зилзила оқибатида вафот этганлар сони 23 нафарга етди. Бу ҳақда Албаниянинг Faktor нашри хабар бермоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, жабрланганлар сони 659 нафарга етган.

Таъкидланишича, вайроналар остида одамлар бўлиши, қурбонлар сони яна ортиши мумкин.

26 ноябрь куни 6,4 балл магнитудали зилзила эпицентри пойтахт Тиранадан 30 км масофада, 20 км чуқурликда бўлган.

Кучли зилзила ортидан бир неча кичикроқ титраш содир бўлган. Уларнинг иккитаси магнитудаси 5,1 ҳамда 5,4 баллни ташкил қилган.