Алексей Навальнийнинг рафиқаси Россияни тарк этди

Алексей Навальнийнинг рафиқаси Россияни тарк этди

Россия мухолифати етакчисига Алексей Навальнийнинг рафиқаси Юлия Россияни тарк этди, деб хабар берди «Интерфакс».

Агентлик манбасининг сўзларига кўра, Юлия Навальная Москванинг Домодедово аэропортидан Франкфурт-Майн шаҳрига учиб кетган.

Навальнийнинг ўзи 18 январь куни рафиқаси билан Германиядан қайтиб келганида ҳибсга олинган. Германияда даволаниш ва реабилитация ишлари олиб борилганди. 2 февраль куни суд «Ив Роше» иши бўйича унга нисбатан чиқарилган қарорни умумий режимдаги колонияда 3,5 йиллик шартли қамоқ жазосига алмаштирди.

23, 31 январь ва 2 февраль кунлари Россияда Навальнийни қўллаб-қувватловчи митинглар бўлиб ўтди. Намойишлар кўплаб одамларни ҳибсга олиш билан якунланди.

Юлия Навальная 23 январь куни Москванинг Строминка кўчаси яқинидаги мухолифат митингида ҳам қатнашди. У ўша вақтда ҳибсга олинган ва 1 февраль куни суд унга «пиёдалар ва транспорт воситаларига халақит берадиган рухсат этилмаган ҳаракатларда қатнашгани учун» 20 минг рубль миқдорида жарима солган.

Айни пайтда давлат Думаси ва Федерация кенгаши раҳбариятига хорижий агентлар ва уларнинг яқин қариндошларининг Россиядаги барча даражадаги сайловларда иштирок этишига қўйилган тақиққа ўзгартириш киритиш таклиф қилинди.

Мурожаат «AVANTI» тадбиркорлар уюшмаси президенти Раҳман Янсуков томонидан юборилган. Унинг фикрига кўра, шу тариқа Юлия Навальнаянинг 2021 йилда бўлиб ўтадиган давлат Думаси сайловларида иштирок этишига йўл қўймаслик мумкин бўлади.

Давлат Думасидаги «Единая Россия» фракцияси раҳбари Сергей Неверов хорижий агентларнинг Россияда сайловларда иштирок этишига қўйилган тақиқни қўллаб-қувватлади.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова 9 февраль куни Навальнийнинг Коррупцияга қарши кураш фонди (Россияда нотижорат хорижий агент деб тан олинган) вакиллари НАТО таъсирида эканлигини ва Россиядаги вазиятни беқарорлаштириш бўйича альянсдан кўрсатмалар олишларини айтди.