Алишер Каримов адлия вазирига ўринбосар этиб тайинланди

Алишер Каримов адлия вазирига ўринбосар этиб тайинланди

Президент қарорига мувофиқ, адлия вазирининг ўринбосари этиб Алишер Нишанович Каримов тайинланди.

Каримов 1978 йилда Андижон вилоятида туғилган, маълумоти олий. 1999 йилда Тошкент давлат юридик институти, 2011 йилда президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Ўз меҳнат фаолиятини 1999 йилда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ҳозирги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги) Юридик бошқармаси етакчи мутахассиси лавозимидан бошлаган. Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси маслаҳатчиси лавозимида ҳам фаолият олиб борган.

Каримов 2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Аввалроқ, адлия вазири ўринбосари Баҳром Кучкаров Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимига сайланган эди.