Алишер Қодиров: "Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳеч қаерга боролмайди"

Алишер Қодиров:

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида фикр билдирди:

"Муваффақиятсизликлар - хулоса қилиш эмас, айбдорни билиш учун керак.

Камчиликлар - эътироф этиш, муҳокама қилиш ва бирга ечим излаш эмас, бир-биримизни хақорат қилиш, ерга уриш ёки камситиш учун керак.

Футболчиларимиз каби, аҳолимизнинг катта қисмига ҳам ривожланишга имконият излашдан кўра, осон пул топиш ёки айбдорни аниқлаб юқорига шикоят қилиш қулайроқ бўлиб қолди...

Истаганингизча шикоят қилинг, ҳақорат қилинг, масхара қилинг... Ўзингиз ўзгармагунингизча атрофингиз ўзгармайди!

Миллий жамоамиз ҳам ҳеч қаерга бормайди!"