Алишер Усмонов энг сахий хайриячи сифатида эътироф этилди

Алишер Усмонов энг сахий хайриячи сифатида эътироф этилди

Foto.Sputnik.uz

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Россия миллиардери Алишер Усмонов Буюк Британиянинг энг сахий хайриячи сифатида эътироф этилди.

Times газетаси мамлакатнинг энг бой одамлари - Rich List янги рейтингини тузди.

Газета ёзишича, 2020 йилда Усмонов ва унинг компаниялари томонидан хайрия ишларига 500 миллион фунт стерлинг, Rich List рейтингининг 20 йиллик тарихида эса 4,2 миллиард фунтдан ортиқ маблағ ажратилди.

2020 йил охиридаги маълумотларга кўра, Алишер Усмонов Россия, Ўзбекистон ва Италияда коронавирусга қарши кураш учун 134,2 миллион фунт сарфлади.