Алихон, Мадина — Қозоғистонда қайси исмлар энг кўп қўйилмоқда? 

Алихон, Мадина — Қозоғистонда қайси исмлар энг кўп қўйилмоқда? 

Қозоғистон Адлия вазирлиги Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бошқармаси 2019-2020 йилларда чақалоқларга энг кўп қўйилган исмларни маълум қилди.

Вазирлик Facebook саҳифасида берилган маълумотларга кўра, ўғил болалар орасида қаторасига иккинчи йил Алихан (Алихон), Айсултан (Ойсултон) ва Нурислам (Нурислом) исмлари кучли учликни эгаллаб турибди. 

Ўтган йилда туғилган 4268 чақалоққа Алихан, 3270 нафарига Айсултан, 2528 нафарига Нурислам исми берилган. Бу йил эса Алиханлар 1204 тага, Айсултанлар 841 тага, Нурисламлар 765 тага кўпайди. 

Қизлардан эса 2019 йилда Райана (Райёна) (5601), Медина (Мадина) (5320), Айзере (Ойзара) (4510) исмлари кучли учликни эгаллаган бўлса, бу йил Медина (1289), Асылым (1183), Раяна (1172) исмлари олдинда бормоқда.