Алматида тожикистонлик уч нафар талаба интернет-фирибгарлигида айбланди

Алматида тожикистонлик уч нафар талаба интернет-фирибгарлигида айбланди

Тожикистонлик уч нафар талаба интернет- фирибгарлик билан шуғуллангани фош этилди, деб хабар бермоқда Polisia.kz — дея ёзмоқда 'Human.uz' нашри.

Жиноий полиция томонидан аниқланган ёшлар Instagram ижтимоий тармоғида мавжуд бўлмаган қиммат мобил телефонларни сотиш билан шуғулланган.

«Мижозларни мобил қурилманинг нархи ўзига тортди. Бу бозор қийматидан анча паст. Улар сотувчиларнинг ниятига шубҳа қилишлари керак эди, аммо бунинг акси бўлди, арзон нархда телефон сотиб олмоқчи бўлганлар кўп эди. Бу савдони университетлардан бирининг уч нафар учинчи курс талабалари амалга оширган. Улар МХҚ департаменти ходимлари кўмагида Алмати вилояти, Қарасай тумани, Қаскелен шаҳрида қўлга олинди. Кибержиноятчилар мавжуд бўлмаган товарлар учун тўловни пул ўтказмалари орқали олишган», - деди Алмати шаҳар ПД криминал полиция бошқармаси бошлиғи Қуатбек Науатов.

/media/in_content_images/211211090910433e.jpg_image

Унинг сўзларига кўра, пулни олгач, гумонланувчилар фойдаланувчиларни блоклаб, аккаунтлари номини ўзгартирган. Бугунги кундаги зарар миқдори икки миллион тенгедан ошади. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.