Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алишер Усмонов тез тиббий ёрдам бригадалари ходимлари учун 10 млн доллар ажратди
30.07.2020 20:58,  
841

Аввалроқ, Президентнинг тегишли фармонига (ПФ-6038-сон, 30.07.2020й) асосан, республика бюджетидан тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларига бир марталик пул мукофоти бериш учун 100 миллиард сўм маблағ ажратилгани хабар қилинганди.

Шунингдек, ушбу мақсадлар учун таниқли тадбиркор ватандошимиз Алишер Усмонов томонидан қўшимча равишда 100 млрд сўм (10 млн АҚШ доллари эквивалентида) миқдорида ҳомийлик хайрияси ажратилди.

Ҳукуматнинг тегишли қарорига (№458, 30.07.2020й)  кўра, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш учун жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимларига қуйидаги миқдорларда бир марталик моддий рағбатлантириш тўловлари берилади:

• врач ходимларга - 5 млн сўм;
• ўрта тиббиёт ходимларига (фельдшер ва санитарлар) - 4 млн сўм;
• ҳайдовчиларга - 3 млн сўм.

Ушбу  тўловлар 1 июнгача ишга қабул қилинган ходимларга нисбатан қўлланилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан