Амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилди

Амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилди

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг  кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан  чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича  Республика махсус комиссиясининг ахбороти эълон қилинди.

Жорий йилнинг 26 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан кейинги кунларда аксарият ҳудуд ва корхона раҳбарлари, фуқароларимиз карантин чораларининг юмшатилганини “касаллик тугади” деб, нотўғри қабул қилаётганликлари, айниқса, бозорлар, савдо комплекслари, банкларда ижтимоий масофага амал қилмаслик, кўча-кўйда тиббий ниқоб тақмаслик ҳолатлари кўпаяётганлиги ҳамда бундай салбий ҳолатлар касалликни аниқлаш, олдини олиш ва даволаш учун қилаётган барча ҳаракатларимизни йўққа чиқариши мумкинлиги қайд этилди.

Юқоридагилар асосида Республика махсус комиссиясига вилоят ҳокимлари билан бирга эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудлар тоифасини қайта кўриб чиқиш ҳамда карантин чораларини кучайтириш бўйича таклиф киритиш вазифаси юклатилди.

Шу муносабат билан Республика махсус комиссиясининг қарори билан амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилди.