Бош Вазир ўринбосари ва бошқа раҳбарлар яна велосипедда пиёда ва велойўлакларни кўздан кечирди

Бош Вазир ўринбосари ва бошқа раҳбарлар яна велосипедда пиёда ва велойўлакларни кўздан кечирди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Спорт вазири ўринбосари Аваз Каримов, Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти Ойбек Қосимов, Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов, Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов, шаҳар Туризм департаменти директори Санжар Таджиев билан биргаликда пойтахтнинг Юнусобод туманидаги пиёда ва велойўлакларни кўздан кечирди.

“Дарҳақиқат, бугунга келиб пойтахтимизда маҳаллий аҳолининг пиёда ё велосипедда ҳаракатланиши учун қатор лойиҳалар амалга оширилган, энди буларнинг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришимиз ва одамларимизни оммавий спортга жалб этишимиз керак. Юнусобод туманидаги вело- ва пиёда йўлакларини тўлиқ ўрганиш доирасида йўлакларда қандай  камчиликлар борлигини аниқлаб, мавжуд ноқулайликларни бартараф этишга доир тегишли чора-тадбирларни тасдиқлаб оламиз. Асосийси, бу йўналишдаги ишларни тизимли равишда амалга оширишда давом этиш”, - деди Азиз Абдуҳакимов.

Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, велойўлакларни кўздан кечириб чиққан ишчи гуруҳ вакиллари ҳар бир кўчанинг қулай жойларида кўпроқ велосипед ижара шохобчаларини ташкил қилишга келишган.