Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








«Америка иқтисодиётини ҳалокатга учратиб, Украинани қутқара олмаймиз» — сенатор
13.05.2022 08:57,  
524

Республикачи сенатор Украинага 40 миллиард долларлик ёрдамни блоклади. Бу ҳақда «BBC news» манбаси хабар берди.

Кентукки штатидан республикачи сенатор Ренд Пол Украинага деярли 40 миллиард долларлик қўшимча ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонун лойиҳасини блоклади.

Ренд Пол ва Луизиана штатидан бошқа сенатор Жон Кеннеди лойиҳани қўллаб-қувватлади, бироқ маблағ тақсимотини назорат қилиш учун махсус инспекторни жорий этиш тарафдори. Натижада АҚШ Сенати ҳужжатни келаси ҳафта яна кўриб чиқади.

Ренд Пол Украинага ҳарбий ёрдам учун маблағларни «совға» деб атади ва агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, у ҳолда АҚШнинг Украинага кўрсатаётган ёрдамининг умумий миқдори Россия ҳарбий бюджетига тенг бўлишини таъкидлади.

«Ҳеч ким кўрмаган ҳолда биз бир даста пулни эшикдан ташқарига ташлаб кета олмаймиз», деди Ренд Пол ва Украинанинг рус қўшинларини ўз ҳудудидан сиқиб чиқариш ҳаракатини қўллаб-қувватлашини қўшимча қилди. Шу билан бирга, у АҚШда инфляция сўнгги 40 йилдаги рекорд даражага етганини, бензин нархи эса 48 фоизга ошганини таъкидлади. «Америка иқтисодиётини ҳалокатга учратиб, Украинани қутқара олмаймиз», деди сенатор.

Сенатдаги кўпчилик етакчиси, демократ Чак Шумер, Ренд Пол қонун лойиҳасининг тез қабул қилинишига халақит берганидан норозилигини билдирди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан