Америка кубоги-2021. Аргентина ярим финалда, Мессидан гол ва иккита голли узатма

Америка кубоги-2021. Аргентина ярим финалда, Мессидан гол ва иккита голли узатма
Копа Америка турнирининг чорак финалида Аргентина терма жамоаси Эквадорни йирик ҳисобда (3:0) таслим этди.

Бразилиядига “Олимпико Педро Лудовико” стадионида кечган беллашувнинг 40-дақиқасида Родриго де Паул ҳисобни очган бўлса, 84-дақиқада Лаутаро Мартинес орадаги фарқни иккитага оширди. Эътиборли томони ҳар иккала киритилган голга аргентиналиклар етакчиси Лионель Месси ассистентлик қилди. Беллашувнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларида Мессининг ўзи ҳам гол киритиб, ўйинда якуний ҳисобни ўрнатди-3:0.

Шу тариқа Аргентина терма жамоаси мусобақа ярим финалига йўл олди. Ушбу босқичга Месси жамоадошлари Колумбия термасига қарши баҳс юритишади. Беллашув 7 июль куни Тошкент вақти билан соат  06:00 да бошланади.