Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Америкалик актёр Уилл Смит “Оскар” киноакадемиясидан кетганини маълум қилди
4.04.2022 05:08,  
156

94-Оскар тақдирлаш маросимида америкалик актёр Уилл Смит бошловчи Крис Рокга тарсаки туширгани билан боғлиқ вазият туфайли кино санъати ва фанлари академиясини тарк этишини маълум қилди.

CNN агентлиги хабар беришича, ушбу можародан сўнг ташкилот актёрнинг хатти-ҳаракати кўриб чиқилишини айтган. – Смит академиянинг хулқ-атвор стандартларини бузди, буни 18 апрелга белгиланган директорлар кенгаши йиғилишида кўриб чиқамиз, – деди академия президенти Дэвид Рубин.

Шундан сўнг актёр ташкилотни ўз ихтиёри билан тарк этишини ва бошқарув кенгаши томонидан қабул қилинган барча қарорларга рози эканини маълум қилган.

– Маросимда қилган ишим тўғри эмаслигини биламан. Бу кечириб бўлмас ҳолат, – дейди актёр. – Бу нафақат Крисга, балки кўплаб дўстларим ва қариндошларимга, шунингдек, тадбирга йиғилган аудиторияга ҳам қаттиқ таъсир қилди. Хуллас, академиянинг ишончини оқламадим.

Хабарда айтилишича, Уилл Смит кино юлдузлари, режиссёр ва продюссерларни бирлаштирувчи ташкилотдан кетса, у Оскарга номзод фильмлар ва спектаклларга овоз бера олмайди. Фақат унинг иши мукофотга номзодлар рўйхатидан четлатилмайди, холос.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан