Март ойидаги мўл ёғин Тожикистон тоғларига ҳам кўп ёғин берди. Бу март ойининг иккинчи ўн кунлигида Амударёда сув сатҳи кескин кўтарилишида ҳам яққол намоён бўлди.
Жорий йилнинг биринчи чорагида Туямўйин сув омбор сатҳида ҳам ваниҳоят бироз юқорилаш кузатилди. Бу ҳақда докторант (Phd) Э.Абдулаҳатов Метеожурналга таяниб, ўзининг телеграм каналида хабар бермоқда.
Юқоридагиларга асосланиб, Амударёда бу йил ўтган йилдаги каби сув танқислиги кутилмайди. Сув оқими ўртача қийматларга яқин бўлади.
Туямўйин сув омборида ҳам бироз сув сатҳи яхшиланади. Шунга қарамай, бу меъёрий даражага ҳам бормайди. Шу сабаб, Амударё қуйи оқимида ўрта оқимидан фарқли равишда сув танқислиги барибир сақланиши мумкин.